Футзал ОЧЛ. "Тай Сон Нам" - АГМК 4:1 (видео)

Хабарингиз бор 7-18 август кунлари Таиландда футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Унда қитъамизнинг энг кучли 16та клуби иштирок этади. Бангкок шаҳри мезбонлик қилувчи мусобақада юртимиз шарафини АГМК клуби ҳимоя қилади. Ҳамюртларимиз “B” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, олмалиқлик футзалчилар “Тай Сон Нам” (Вьетнам), “Нафт ал Васат” (Ироқ) ҳамда “Ал Райян” (Қатар) клубларига қарши баҳс олиб боришади.

"Кончилар" гуруҳ босқичининг дастлабки баҳсини Вьетнамнинг "Тай Сон Нам" клубига қарши ўтказишди ва 4:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!