Футзал. “Олмалиқ” клублар ўртасидаги ОЧда ўз иштирокини якунлади
Ads

 

Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида давом этаётган клублар ўртасидаги Осиё чемпионати “D” гуруҳида Ўзбекистоннинг “Олмалиқ” клуби Таиланднинг “Чонбури Блювейв” жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Ўйин давомида устунликка эга бўлган Таиланд клуби вакиллари 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўлланма олди.  Дастлабки ўйинда Ливаннинг “Банк Бейрут” футзалчиларига 3:8 ҳисобида имкониятни бой берган “Олмалиқ” эса мусобақадаги иштирокини якунлади.

Клублар ўртасидаги ОЧ
Phu Tho Stadium, Хошимин
25 июль, душанба

“Чонбури Блювейв” (Таиланд) – “Олмалиқ” (Ўзбекистон) 5:0

Голлар: К.Вонгкаео 1, Т.Субҳавут 34, Ж.Ронначаи 36, К.Пеерапат 38, Ч.Апиват 40

Огоҳлантириш: Д.Ирсалиев 40

Амалга оширилмаган дабл пенальти: Ж.Сорнвичиан 40

“Чонбури Блювейв” (биринчи бешлик): 12.Катавут Ҳанкампа, 4.Рудимар Фенансио, 7.Критсада Вонгкаео, 8.Жирават Сорнвичиан, 9.Субҳавут Туенкланг.

Захира: 1.Арут Сенбат, 2.Пеерапат Каеввилаи, 3.Суттирож Наттапон, 5.Ронначаи Жунгвонсук, 6.Наттавут Срирангпирот, 10.Наттавут Мадялан, 11.Апиват Чаемчароен, 13.Жетсада Чудеч, 14.Сорасак Пуунжунгрид.

“Олмалиқ” (биринчи бешлик): 12.Клим Тюгаев, 2.Дилшод Ирсалиев, 4.Шуҳрат Тожибоев, 6.Жавлон Аноров, 7.Фарҳод Абдумавлонов.

Захира: 1.Равшан Элибоев, 3.Илҳом Ражабов, 9.Суннат Куралов, 10.Жамолиддин Шарипов, 11.Артур Юнусов, 13.Сирожиддин Маҳмудов, 14.Константин Свиридов.