Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди

 

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 1 февраль куни Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди. “B” гуруҳидан жой олган Ўзбекистон дастлаб Жанубий Корея билан куч синашади.

Ўйинолдидан ўтказилган расмий тадбирда томонлар қандай либосларда ўйнашини келишиб олишди. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари кўк рангли либосларда, кореяликлар эса оқ рангли формаларда ўйнашади.

Ушбу гуруҳдан ўрин олган яна бир ўйинда Япония ва Тожикистон термалари ўзаро баҳс олиб боради. Ҳар икки ўйин University of Taipei Gymnasium спорт мажмуасида ўтказилади.

Футзал. Осиё чемпионати
Bгуруҳи, 1-тур
1 февраль, пайшанба

13:30     Ўзбекистон – Жанубий Корея
16:00     Япония – Тожикистон

Эслатма: Учрашув соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!