Футзал. Ўзбекистонда меҳмон бўлган терма жамоа финал йўлланмасини қўлга киритди
Футзал бўйича Жаҳон чемпионати ярим финалидан ўрин олган биринчи ўйин якунига етди. Бразилия ва Аргентина ўртасидаги баҳсда номинал мезбонлар 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Баҳснинг 11-дақиқасида Вапораки аргентиналикларни олдинга олиб чиққан бўлса, 13-дақиқада Борутто орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, "пентакампеонлар" аъзоси Феррао ўз голи билан жамоасига бироз умид бағишлади, аммо ҳисоб бошқа ўзгармади.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина финалда Португалия - Қозоғистон жуфтлиги ғолибига қарши майдонга чиқади.
Фикрлар