Футзал. Ўзбекистоннинг ЖЧдаги бугунги рақиби Россия ФИФА рейтингида нечанчи ўринда эканлигини биласизми?

  • 15 сентябрь, 2021, 16:50
  • Bekzod Isayev
  • 1
  • Футбол
BEPUL PROPAN

12 сентябрдан Литвада футзал бўйича жаҳон чемпионати бошланди. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам қатнашмоқда.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз гуруҳ босқичида Гветемала (5:4), Россия (15 сентябрь) ва Миср (18 сентябрь) билан беллашади.

Мазкур жамоалар ФИФА рейтингида (2021 йил 10 сентябрь куни ҳолатга кўра) Россия 4, Миср 30 ва Гватемала 36-ўринларда бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси эса 24-поғонани банд этган.

Терма жамоамиз бугун Россия билан куч синашади. Учрашув Тошкент вақти билан 22:00да бўлиб ўтади. Ўйин "Спорт" телеканали намойиш этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
10/09/2021 23:54
Камида гуруҳдан чиқамиз киенги босқичга, оллоҳ ҳоҳласа. Имкониятлар бор. Олға Ўзб. Жамоаси.