Футзал. Япония терма жамоасига қарши етакчиларимиз ўйнамайди

Футзал бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси Японияга қарши беллашув олдидан жиддий йўқотишларга дуч келди.

Музаффар Аҳаджонов, Ҳусниддин Нишонов ҳамда Анасхон Раҳматов жароҳатини тиклаш билан банд. Чориев шахсий сабабларга кўра ушбу йиғинни ўтказиб юборади. 

Дилшод Раҳматов машғулотларда жароҳат олди ва Японияга қарши ўйинни ўтказиб юбориши аниқ бўлиб улгурди. 

Машраб Одилов ва Ихтиёр Ропиевда ҳам кичик жароҳат бор, лекин улар ўйингача тайёр бўлиши кутилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!