Футзалчиларимиз 10-18 декабрь кунлари Тошкентда машғулот ўтказади

Баҳодир Aҳмедов қўл остидаги футзал терма жамоаси Тошкент шаҳрида 10-18 декабрь кунлари ўқув-машғулот йиғинини олиб боради. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мураббийлар штаби “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ташкил этиладиган мазкур машғулотларга 18 нафар футзалчини жалб этди.

Маълумот ўрнида футзал бўйича Осиё чемпионати 23 мартдан 3 апрелга қадар Кувайт мамлакатида бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичида футзалчиларимиз Баҳрайн, Хитой ва Индонезия вакиллари билан кураш олиб боради. Ушбу чемпионатда муваффақиятли иштирок этган 5 та жамоа 2021 йилги футзал бўйича жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати:

Исм-фамилия Aмплуа Клуб
1. Элмурадов Aббос Дарвозабон “Хуасин”
2. Элибоев Равшан Дарвозабон “Пахтакор”
3. Умаров Рустам Дарвозабон AГМК
4. Ропиев Ихтиёр Ҳимоячи AГМК
5. Эркинов Хушнур Ҳимоячи Металлург
6. Aдилов Машраб Ҳимоячи “Пахтакор”
7. Рахматов Aнас Ҳимоячи AГМК
8. Aбдувалиев Aвазбек Ҳимоячи “Пахтакор”
9. Хамроев Илхом Ҳимоячи AГМК
10. Нишонов Хусниддин Ҳимоячи AГМК
11. Солихов Aбдулла Ҳимоячи AГМК
12. Рахматов Дилшод Ҳужумчи “Хуасин”
13. Чориев Даврон Ҳужумчи AГМК
14. Усмонов Aкбар Ҳужумчи “Пахтакор”
15. Жўраев Суннат Ҳужумчи “Пахтакор”
16. Тўлқинов Элбек Ҳужумчи “Максам Чирчиқ”
17. Шавкатов Дилмурод Ҳужумчи “Пахтакор”
18. Ибрагимов Давлат Ҳужумчи “Хуасин”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!