Асосий мазмунга ўтиш

MMA

Фёдор Емельяненко: "Дана Уайт фаолиятимга тўсқинлик қилмоқчи бўлган"

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Афсонавий ММА устаси UFC билан ўтган музокаралар ҳақида гапириб ўтди

Афсонавий ММА устаси Фёдор Емельяненко UFC билан ўтган музокаралар ҳақида гапириб, Дана Уайт уни промоушенга олиб келишдан кўра, фаолиятига тўсқинлик қилганини айтди.

"Биз Дана Уайт билан шахсан учрашганмиз. Ростини айтсам, унинг ҳаракатларининг маъносини тушунмадим. Чунки ташқи томондан мени UFC да жанг қилишимни хоҳлаётгандек кўринарди. Аммо ундан олдин, мен эркин агент бўлган пайтимда, улар мен билан шартнома имзоламади.

Ҳар сафар шу ҳолат такрорланарди: мен эркин бўлсам, уларга қизиқ эмасман, бошқа ташкилот билан шартномам бўлса, таклифлар кела бошлайди.

Агар сен шартнома остида бўлсанг, бошқа ташкилот билан келишув тузолмайсан. Чунки сенга қарши судга мурожаат қилишади ва суд ишлари давом этаётган пайтда Америкада жанг қилиш ҳуқуқинг ҳам бўлмайди. Менимча, уларнинг мақсади фаолиятимни бўғиш эди"

Бизнесменларнинг ҳам турли хиллари бўлади. Шундай инсонлар борки, улар билан ҳатто шартнома ҳам керак эмас — қўл бериб кўришишнинг ўзи етарли, улар ўз сўзида туради.

Дана эса бир гапни айтиб, кейин бошқасини гапиради. Бир мен билан шартнома имзоламоқчи бўлганини айтади, бир истамаганини, кейин имзоламаганидан афсусланганини, кейин эса аксинча, хурсандлигини айтади. Инсон ўз сўзи учун жавоб бермаса, унинг бизнес юритиш услуби менга тўғри келмайди. Кимдир уни афсона деб ҳисобласа, майли, ўзи билади", – деди Емельяненко «Ушатайка» каналига берган интервьюсида.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ