Фёдор Емельяненконинг Куинтон Жексонга қарши жанг санаси маълум

29 декабр куни россиялик 43 ёшли Фёдор Емельяненко Саитама (Япония) шаҳрида бўлиб ўтадиган “Bellator” турнирида Қуинтон Жексонга қарши жанг қилади.

"Мен Москвада ва “Старый Оскол”да жангга тайёргарлик кўраман. Эҳтимол, голландиялик мураббийларим ва спарринг шерикларим ҳам келишар”-деди “Сўнги Император”

Фёдор ҳисобида 38 ғалаба ва олтита мағлубият бор. Сўнгги марта Емельяненко шу йилнинг январ ойида жанг қилган ва биринчи раундда Раян Бадерга ютқазган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!