Фёдор Емельяненконинг рақиби жанг борасида нима деди?
АҚШлик Куинтон Жексон 29-декабр куни Саитама (Япония) шаҳрида ташкил этиладиган “Bellator” турнирида россиялик Федор Емельяненко билан бўладиган жанг борасида ўз фикрларини билдириб ўтди
"Биласизми ёки йўқми, билмайман, лекин Фёдор ҳар доим энг севимли жангчим бўлиб келган. Шунинг учун, бу таклиф мен учун ғайриоддий эди.
Aммо жанг, мен учун севимли бўлган мамлакат Японияда бўлиб ўтиши сабабли, ҳар ким билан жанг қилишга тайёрман ”, - деди Жексон.
Жексон ҳисобида 38 та ғалаба ва 13 мағлубият бор. Жексон охирги жангини ўтган йили сентябрь ойида Вандерлей Сильвага қарши ўтказиб, уни иккинчи раундда нокаутга учратган эди.
Фикрлар