Фьючерс. Теннисчиларимиз учун мусобақа якунланди

Айни кунларда Россиянинг Қозон шаҳрида соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи, "Фьючерс" туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Ушбу турнирда иштирок этаётган ўзбекистонлик теннисчи Саидаъло Саидкаримов яккалик баҳсларида чорак финалда курашдан чиққани хабар бериб ўтган эдик.

Бугун Саидкаримов жуфтлик баҳсларида шериги Григорий Ломакин(Қозоғистон) билан ярим финал баҳсида иштирок этди. Уларга россиялик Маркус Калавелонис/Александр Павлюченков рақиблик қилишди. 1 соат 8 дақиқа давом этган ўйинда Саидаъло ва унинг шериги 2:6, 5:7 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шунингдек, иккинчи ярим финалда Шониғмат Шофайзиев шериги Максим Ратниук(Россия) билан Дениус Евсеев/Дониёр Дулдаев дуэтига қарши кортга чиқди. Ушбу ўйин 1 соат 23 дақиқа давом этди ва Шониғмат хамда унинг шеригининг 7:6, 2:6, 4:10 ҳисобидаги мағлубияти билан ниҳоясига етди.

Шу тариқа, ҳамюртларимиз учун Қозондаги турнир якунига етди.

Минбар

Барча блоглар