Фьюри қачон ММАга ўтиши маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Sky Sports аналитики Спенсер Оливернинг хабар қилишича, британиялик боксчи Тайсон Фьюри ММАга ўтиб кетади ва UFC билан шартнома имзолайди.

"Фьюри шахсан ўзимга битим асосида яна 2 та жанг ўтказиши кераклигини ва шундан сўнг, ММАга ўтиб кетишини айтиб берди.

У UFCга ўтиши борасида гапирди. Фьюри барчасини жуда жиддий айтди," - деди Оливер.

Эслатиб ўтамиз, 22 февраль куни Лас-Вегасда Фьюри Деонтей Уайлдерга қарши реванш жанги учун рингга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!