Фьюри сўзини устидан чиқса, Уайлдер боксни тарк этади
WBC йўналиши бўйича оғир вазн тоифаси чемпиони Деонтей Уайлдер уни иккинчи раундда нокаутга учишга ваъда берган Тайсон Фьюрининг сўзларига изоҳ берди.
"У шунчаки жангга бўлган қизиқишни орттириш учун шундай деди. Мен буни жиддий қабул қилмайман.
Икки раундда нокаут? Бунга ҳеч ким ишонмайди. Бу жуда кулгули. Aгар, у мени иккинчи раундда нокаутга учратса, боксни тарк этаман ”,- деди Уайлдер.
Эслатиб ўтамиз, Уайлдер - Фьюри жанги 22 февраль куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.
Фикрлар