Фьюри ва Уайлдер реванш жанг санаси маълум бўлди

Британиялик боксчи Тайсон Фьюри сўзларига кўра, унинг жамоаси америкалик Деонтей Уайлдер билан реванш жанг борасида шартнома имзоланган.

Бу келишувга кўра, боксчилар 2020 йил 22 февралида яна ўзаро тўқнаш келишади. Уларнинг биринчи қарама-қаршилиги 2018 йил 1 декабрда Лос-Анжелесда бўлиб ўтиб, томонларнинг кучи тенг келган эди ва Уайлдер оғир вазн тоифасида WBC чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолган.

Уайлдер билан реванш жанг санаси тасдиқланди ва шартнома имзоланди. Жанг келаси йили 22 февралда бўлиб ўтади, – дея Фьюрининг сўзларини келтиради Daily Mirror нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!