Гагарин кубоги. "Барис" мусобақа тарихига кирди

Яхши биласиз, чемпионатнинг бу босқичи Гагарин кубоги деб аталади ва плей-офф ғолиблари ўзаро бўлиб ўтадиган серия учрашувларига боғлиқ.

Астана шаҳрининг "Барис" клуби кеча Нижний Новгород шаҳрининг "Торпедо" клубига қарши баҳс олиб борди. Мазкур учрашувнинг 29-дақиқасига қадар "Торпедо" хоккейчилари 4:0 ҳисобида олдинда бораётган эдилар. Аммо кейинчалик қозоғистонликлар ўзларида ирода топа олишди ва якунда овертаймда киритилган гол эвазига 5:4 ҳисобида рақибдан устун келишди.

Қайд этиш жоиз, бунга қадар КХЛ тарихида фақатгина "Трактор" 4 та тўп фарқи билан мағлуб бўла туриб, камбэк қайд этган эди холос. Шу тариқа "Барис" бу борада иккинчи жамоага айланди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!