ҒАЛАБА! "Навбаҳор" Қатар клубини енгиб, гуруҳ босқич йўлланмасини қўлга киритди

Осиё чемпионлар лигаси сўнгги саралаш босқичи доирасида "Ал-Вакра" ва "Навбаҳор" жамоалари ўзаро куч синашди. Унда вакилларимиз 1:0 ҳисобида зафар қучди. 

"Навбаҳор" сафида Дониёр Абдуманнопов ягона гол муаллифи бўлди. Шу тариқа, Наманган клуби ғарбий минтақада ОЧЛ гуруҳ босқич йўлланмасига эга чиқди. 

  • 120+2'

    Тугади! "Навбаҳор" Қатарда қийин ғалаба эвазига ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олди. 

  • 116'

    Жамшид Болтабоев ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

  • 114'

    Юсупов навбатдаги зарбани бартараф этмоқда. 

  • 110'

    Асад Собиржонов ўрнига Жасур Яхшибоев ўйинни давом эттиради.

  • 109'

    "Ал-Вакра" бир киши кам бўлиб ҳужумга ўтмоқда. Аммо ҳимоячиларимиз яхши ҳаракат қиляпти!

  • 106'

    Тўртинчи бўлимга ҳам старт берилди. 

  • 105+1'

    Тайм тугади. Ҳисобда олдинда бормоқдамиз - 0:1.

  • 105'

    Қўшимча бўлимларнинг биринчисига 1 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

  • 103'

    Вакилларимиз голдан руҳланган ҳолда яна олдинга ўтмоқда. 

  • 98'

    ГООООООООООООЛ! "Навбаҳор" учрашувда ҳисобни очди. Жўрабековнинг узатмасидан сўнг Абдуманнопов ҳисобни очди. 

  • 95'

    Собиржоновнинг зарбасини рақиб посбони бартараф этди. 

  • 91'

    Экстра-таймларнинг биринчиси бошланди. 

  • 90+6'

    Экстра-таймлар гувоҳи бўламиз. 90 дақиқада ҳисоб очилмади. 

  • 90+5'

    Милош Милович ўрнига Шаҳбоз Жўрабеков майдонга туширилди. 

  • 90'

    Иккинчи бўлимга 6 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 88'

    Вакилларимиз позицион ҳужум ташкил этишга ҳаракат қиляпти. 

  • 85'

    Рақиб сафида бирданига 3 та ўзгариш амалга оширилди. 

  • 83'

    Абдуманнопов тўпга улгурмади. Натижада, у дарвозабонга жароҳат етказиб қўйди.

  • 81'

    Қизил карточка. Рақибнинг 3-рақамли вакили Холид Шурраб майдондан четлатилди. У захирадан майдонга тушганди. 

  • 78'

    Табатадзега шифокорлар ёрдами керак. У жароҳат олган кўринади. 

  • 76'

    "Навбаҳор" таркибида илк ўзгариш. Аброр Исмоилов ўрнига Дониёр Абдуманнопов майдонга туширилди.

  • 72'

    Тўп билан бизнинг футболчилар.

  • 68'

    Болтабоевдан ажойиб хатти-ҳаракатлар кўрдик. Аммо унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

  • 65'

    Табатадзенинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

  • 62'

    Уххх. "Навбаҳор" футболчилари қулай имкониятдан гол ура олмади. Аниқроғи, тўпга зарба берадиган футболчи топилмади. 

  • 59'

    Қатар клуби футболчилари тўпни назорат қиляпти.

  • 56'

    Фоллар бўйича - 6:15. Афсуски, устунлик биз томонда.

  • 55'

    Игорь Голбан сариқ карточка олди. 

  • 53'

    Рақиб жарима майдони олдида прессинг амалга оширдик. Аммо қатарликлар вазиятдан яхши чиқиб кетишди. 

  • 51'

    Ўйин давом этади. Ҳаммаси жойида. 

  • 49'

    Ўткир Юсуповга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45+1'

    Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 0:0.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

  • 45'

    Ўткир Юсупов жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Қойил, Ўткир!!!

  • 42'

    Сариқ карточкаси бор Миловичга ҳакам оғзаки тушунтириш берди. Буёғига ҳимоячимиз эҳтиёткор бўлиб ҳаракат қилиши лозим.

  • 39'

    Вакилларимиз ҳимояда ҳаракат қилишга мажбур бўлмоқда. 

  • 36'

    Қатар клубида хавфли ҳужумлар сони ошиб бормоқда. 

  • 32'

    Милош Миловичга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 30'

    Юсуповдан яна бир ажойиб сейв!

  • 29'

    "Ал-Вакра" сардори "Навбаҳор" сардори Ўткир Юсупов қўриқлаётган дарвозага зарба берди. Бироқ терма жамоамиз посбони ўз ўрнида.

  • 28'

    Собиржонов рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

  • 27'

    Тўп билан "Ал-Вакра" футболчилари. 

  • 25'

    Вакилларимиз ҳужумга ўтишга уриниб кўрди. Аммо ҳаракат самарасиз якун топди.

  • 20 '

    Футболчилар асосан майдон марказида кўпроқ тер тўкишмоқда.

  • 17'

    "Ал-Вакра"нинг етакчи футболчиси Ҳазем Шеҳата жароҳат олиб, майдонни тарк этди ва унинг ўрнига захирадан майдонга Холид Шурраб тушди.

  • 8'

    Табатадзенинг жарима зарбасидан тепган тўпини рақиб посбони қайтарди. 

  • 4'

    Ўйин кескин ва шиддатли ўтаганга ўхшаб кўринмоқда. 

  • 1'

    Учрашувга старт берилди. 

  • *'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Alsher
23/08/2023 00:28
G'alaba Navbahor OCHLda hammani tabriklayman zòrrrr