“Галатасарай” футболчиси “Бавария”га ўтиши мумкин

CHERY AUTO

"Галатасарай" ҳужумчиси Виктор Осимхеннинг хизматлари "Бавария"га таклиф этилгани маълум бўлди. Бу ҳақда журналист Филипп Кесслер хабар бермоқда. 

Tecno

Манба маълумотига кўра, футболчининг ўзи ҳам фаолиятини немис клубида давом эттиришни истамоқда. Бироқ мюнхенликлар раҳбари Осимхенни фақатгина Гарри Кейн мавсум якунида жамоани тарк этган тақдирдагина трансферга розилик беришини айтган. 

27 ёшли футболчининг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 75 миллион еврони ташкил этади. Унинг истанбулликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Виктор жорий мавсум Туркия клуби сафида 16 та учрашувда майдонга тушди ва 12 та гол киритишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!