«Галатасарай» «Реал» футболчиси учун 35 миллион евро таклиф қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» Мадрид ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинга бўйича таклиф олди. Бу ҳақда FotoMaç нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Туркиянинг «Галатасарай» клуби мадридликларга 35 миллион евро миқдорида таклиф йўллаган. Аммо испан гранди бу суммани жиддий қабул қилмаган. Шу боис Камавинга «Реал» таркибида қолиши кутилмоқда.

Янги мавсумда 23 ёшли француз Испания чемпионати доирасида ўтказилган учала ўйинда ҳам майдонга тушди.

Камавинганинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассислари футболчининг бозор қийматини 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!