
"Галатасарой" аргентиналик футболчини сотиб олмоқчи
Мавсумни "Ювентус"да ижарада ўтказган Леандро Паредесга "Галатасарой"дан таклиф бор. Туркия клуби ПСЖ билан музокаралар ўтказмоқда. Ушбу трансфер "шерлар"га 4 миллион еврога тушиши мумкин.
Паредеснинг ўзи ҳали сўнгги қарорни чиқаргани йўқ. Унга "Лацио" ва Аргентина клубларидан ҳам қизиқишлар бор.
Паредеснинг ПСЖ билан тузилган шартномаси 2024 йилнинг ёзигача амал қилади. У Луис Энрикенинг режаларига кирмайди ва Франция клуби ярим ҳимоячига келган таклифларни кўриб чиқмоқда.
Фикрлар