Ads

“Галатасарой” клуби “Монако” ҳужумчиси Радамель Фалькаони ижарага олмоқчи. Бу ҳақда Yahoo Sport FR хабар бермоқда.

Айни дамда истанбулликлар 32 ёшли колумбиялик футболчининг маоши учун ҳомий қидиришни бошлаб юборишган. Гап шундаки, Фалькаонинг йиллик маоши 9 млн еврони ташкил этади.

Ўз навбатида монаколиклар “Галатасарой” ярим ҳимоячиси Юнес Бельхандга жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Аммо, бу Фалькаонинг трансферидан ташқари алоҳида муҳокама қилиниши айтилмоқда.