“Галатасарой” Снайдерни қўйиб юборишга тайёр
Ads

Туркия сепурлигаси вакили “Галатасарой” клубининг голландиялик ярим ҳимоячиси Уэсли Сайдер тез орада жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Football-Oranje нашри хабар тарқатмоқда.

“Мен Снайдер каби футболчилар қандай маҳоратга эга эканликларини яхши биламан. Бундай футболчиларнинг ҳаридори бутун дунёда топилади. Агар бизга Снайдер бўйича яхши таклиф тушса, биз уни қўйиб юборишга тйёрмиз”, - дейди “Галатасарой” клуби спорт директори Женк Эргюн.

Маълумот учун, Снайдер ушбу турк клубида 2013 йилдан буён тўп суриб келади. У бу вақт ичида 151та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 40та гол ёздириб қўйишга эришган. Унинг “Галатасаро” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.

Минбар

Барча блоглар