"Галатасарой" устози коронавирусдан соғайганидан сўнг нималар деди?
"Галатасарой" клуби бош мураббийи Фотиҳ Терим коронавирусдан соғайгани ҳақида хабар бериб ўтди.
"Бир ой атрофи вирус билан курашдим, энди эса узоқ кутилган натижани сизлар билан баҳам кўрмоқчиман. Менда вирусга ўтказилган тест манфий натижани кўрсатди. Илтимос, ўзингиз ва яқинларингизни ҳимоя қилишга жиддийроқ эътибор беринг", - дея айтиб ўтди Терим.
16 апрель кунги маълумотларга кўра, Туркияда пандемия билан юқтириб олганлар сони 70 мингга яқинлашди, жаҳон бўйича эса ушбу кўрсаткич 2 миллиондан ошди.
Фикрлар