Галиулиннинг жамоаси Премьер-Лигадаги дебют ўйинида мағлуб бўлди
Ads

Бугун Россия Премьер лигасига старт берилди. Ҳамюртимиз Вагиз Галиулин тўп сурадиган “Тосно” жамоаси ўз тарихида Россия олий дивизионидаги илк ўйинини ўтказди.

Илк турда ўз майдонида “Уфа”ни қабул қилган “Тосно” дебют ўйинида 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Галиулин майдонда 90 дақиқа тўп сурди.

Россия Премьер-Лигаси. 1-тур

“Тосно” – “Уфа” 0:1

Гол: 0:1 – 65 Сысуев.

Тосно – Юрченко, Кутин (Абазов, 54), Шахов, Дугалич, Чернов, Галиулин, Карницкий, Кашчелан (Мухаметшин, 86), Мелкадзе, Заболотный, Марков(Нуну Роша, 65).

Уфа – Беленов, Тумасян, Табидзе, Аликин, Сухов, Засеев (Зубарев, 75), Пауревич, Обляков (Сысуев, 64), Живоглядов, Фатаи (Безденежных, 90),Игбоун.

Огоҳлантиришлар: Аликин (79), Дугалич (81), Живоглядов (83).