Гамшик фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин

“Наполи” клуби сардори Марек Гамшик мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин.

La Gazzetta Dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли словакиялик ярим ҳимоячи Хитой клубидан бўлаётган таклифни кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гамшик яқиндагина “Наполи” сафида ўзининг 600-учрашувини ўтказган эди. У бу борада клуб рекордчиси ҳисобланади.

Маълумот учун, Марек жорий мавсум А Серияда жами 37та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!