Гандболчиларимизнинг ғалабали юриши давом этади

Хабар берганимиздек, айни кунларда Мўғилистон пойтахтида гандбол бўйича қизлар ўртасида Халқаро гандбол федерацияси тақвим режасидан ўрин олган “Trophy” мусобақасининг Марказий Осиё босқичи бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақа ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ташкил этилаётган бўлиб, бугун навбатдаги кун беллашувлари ортда қолди.

Эътиборлиси, ушбу кун дастурида майдонга чиққан ўсмирлар терма жамоамиз мусобақа мезбонларини 37:22 ҳисобида мағлуб этиб, муддатидан аввал “Trophy” кубогининг Осиё минтақасига йўл олди. Айни пайтда қитъамизнинг 5 минтақасида саралаш беллашувлари ўтмоқда. Унда дастлабки икки ўринни эгаллаган 10 жамоа қитъа босқичида ўзаро баҳс олиб боради.

Регламентга кўра, бугун ёшлар жамоамиз дам олди. Эртага уларни Туркманистон ёшларига қарши баҳс кутиб турибди. Таъкидлаш жоиз, мазкур беллашув минтақа ғолибини аниқлаб беради. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!