Ғаниев гол урган ўйинда "Ал Аҳли" кичик камбэк амалга оширди
Бирлашган Араб Амирликлари Про-Лигаси 25-туридан ўрин олган "Шабаб Ал Аҳли" - "Бани Яс" баҳси бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, Ивкович 61-дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай Ғаниев жавоб голини урди. 74-дақиқада Гассани жамоасини олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа, "Шабаб Ал-Аҳли" 3 очкони қўлга киритиб, турнир жадвалида 54 очко билан 1-ўринда бормоқда.
Фикрлар