Гап уқмас Балотелли
Оғир характерга эга Марио Балотеллининг “Брешиа” раҳбарияти билан муносабатлари бутунлай бузилди.
Кетма-кет машғулотларни бесабаб ўтказиб юбораётган Мариони клуб президенти Массимо Челлино тартиб-интизом қоидаларига асосланиб, жамоадан ҳайдамоқчи.
Балотелли эса ўз юристлари орқали шартнома бир томонлама бекор қилинаётгани боис “Брешиа” хўжайинларидан компенсация талаб қилмоқда. Унинг ҳозирги шартномаси 2022 йилгача тузилган.
Жорий мавсумда 19 та ўйинда бешта гол урган Марио Балотелли жамоа раҳбарияти билан чиқишолмаяпти. У белгиланган тартиб-қоибаларга амал қилмай келмоқда.
Фикрлар