Гарбин Мугуруса учун мавсум якунланди

Испаниялик теннисчи Гарбин Мугуруса жорий йилги спорт мавсумини муддатидан аввал якунлашга қарор қилди ва 2020 қадар ҳеч қандай ўйин ўтказмаслигини эълон қилди.

Унинг бу қарорни қабул қилишига нима сабаб бўлгани ҳали аниқ эмас. У Тяньцзин ва Москва шаҳарларида ўтадиган мусобақаларда иштирок этишни истамади.

Эслатиб ўтамиз, "Ролан Гаррос" турниридан сўнг Гарбин шу кунга қадар бор-йўғи битта учрашувда ғалаба қозонди. Ҳозир Мугуруса WTA рейтингида 28-поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!