Гари Кэхилл тез орада "Челси"дан кетади

Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Гари Кэхилл жамоадан кетишга яқин турибди.

Triball Football нашри тарқатган хабарга кўра "аристократлар" бош мураббийи Маурицио Сарри 32 ёшли англиялик футболчига ўзига бошқа жамоа қидиришни маслаҳат берган.

Эслатиб ўтамиз, Кэйхиллга ҳозир "Астон Вилла", "Манчестер Юнайтед" ва "Милан" каби клублардан қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Кэйхилл жорий мавсум “Челси” сафида жами 7та ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!