
Гарначога Испаниянинг гранд клубларидан харидор чиқди
Мадриднинг "Атлетико" клуби "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Алехандро Гарначога катта қизиқиш билдирмоқда.
АПЛнинг 16-турида "Манчестер Сити"га қарши аргентиналик қанот ҳужумчиси кенгайтирилган таркибга киритилмади. Аморим бунинг асосий сабаби сифатида унинг машғулотлардаги хатти-ҳаракатлари ва интизомини кўрсатди.
"The Sun" нашрининг хабар беришича, ушбу ҳодисадан сўнг мадридликлар футболчи атрофидаги вазиятни ўрганишни бошлаганлар. Агар бу ҳолат давом этса, "матрасчилар" яқин вақт ичида трансферга жиддий киришиши мумкин.
20 ёшли ҳужумчининг "қизил иблислар" билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган бўлиб, унинг қиймати Transfermarkt порталида 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Маълумот ўрнида, пушкаш мукофотининг янги соҳиби бу мавсумда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар