Гаровда ютқазган Винисиус пулни бермади

CHERY AUTO

Испания чемпионатининг 30-турида “Реал” футболчилари ўз мухлислари кўз ўнгида “Валенсия”га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Tecno

Рақиб дарвозабони Георгий Мамардашвили учрашув давомида Винисиус Жуниор билан гаров бойлаганини айтди. 13-дақиқада бразилиялик футболчи пенальти тепган. Дарвозабон уни қайтара олишини айтиб, ҳужумчи билан гаров ўйнаган.

- Винисиус билан пенальтидан гол уролмаслигини айтиб, 50 еврога гаров ўйнадик. У менга пулни бермади, - деди пенальтини қайтарган дарвозабон Георгий Мамардашвили.

Винисиуснинг 11 метрлик нуқтадан йўллаган зарбасини Мамардашвили қайтарди. Кейинги ҳужумда “Валенсия” вакиллари гол уришга эришди. Гарчи бразилиялик юлдуз иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштирган бўлса-да, меҳмонлар сўнгги дақиқаларда иккинчи тўпни киритиб, ғалабани илиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!