Ҳарри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалига чиққач, ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост эълон қилди
Англия терма жамоаси ҳужумчиси Гарри Кейн Жаҳон чемпионати – 2026 1/4 финал баҳсидан сўнг трибунадаги мухлислар билан тушган суратларини эълон қилди. Англия ушбу учрашувда Норвегия терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
«Биз бу ердамиз – бирга», – деб ёзди Кейн ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Ҳозиргача Кейн Англия терма жамоасининг мусобақадаги ҳар бир ўйинида майдонга тушди. У жами 564 дақиқа ўйнаб, олти бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва бир голга пас берди. ЖЧ-2026 ярим финалида Англия амалдаги жаҳон чемпиони бўлган Аргентина терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Жаҳон чемпионати – 2026 11 июндан буён Мексика, Канада ва АҚШ ҳудудида ўтказилмоқда. Мусобақанинг финал баҳси 19 июль куни АҚШнинг Ист-Ратерфорд шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар