Гарсия: "Иньиго бизга катта ёрдам берарди, сабаби унда биз ёшларда йўқ тажриба бор эди"

CHERY AUTO

"Барселона" ҳимоячиси Эрик Гарсия Иньиго Мартинеснинг клубдан кетиши ҳақида фикр билдирди.

34 ёшли марказий ҳимоячи Ханс-Дитер Флик қўл остида "кўк-анорранглилар"нинг асосий футболчиларидан бири эди. Август ойида Каталония гранди етакчисини Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клубига ўтказишга мажбур бўлди.

- Бизга Иниго майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам жуда етишмайди. У бизга катта ёрдам берарди, сабаби унда биз ёшларда йўқ тажриба бор эди. Мартинес ўтган мавсумни ажойиб ўтказди.

Аммо футболда шундай бўлади - муҳим ўйинчилар турли сабабларга кўра кетади, уларсиз давом этишга тўғри келади. Қолганлар ўзларининг энг яхши фазилатларини намоён қилишлари лозим. Бизда ёш жамоа бор, шунга қарамай биз тайёрмиз, бу бизнинг масъулиятимиз, - деди Эрик Гарсия.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!