Гаттузо
Ads

Италиянинг “Милан” клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузо кеча УЕФА Европа лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган “Арсенал”га (2:0) қарши баҳсда учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бизни олдинда жудаям оғир ўйин кутаётганини билардик. Ҳозир “Арсенал” қийин ҳолатда, бироқ ушбу жамоа таркибида шундай футболчилар борки, улар бемалол бизнинг кичик хатоларимиздан унумли фойдалана олишади. Бугун “Милан” бир жамоа бўлиб ўйнамади ва шу боис рақибнинг ҳар бир ҳужуми хавфли кўриниш олди. Биз уларга етарлича бўш зоналар яратиб бердик. “Арсенал” ҳақли ғалабани қўлга киритди. Ўйлайманки ушбу мағлубият футболчиларим учун ҳақиқий дарс бўлди.

Яна шуни айтишим мумкинки, биз охиригача курашамиз ва Лондондаги баҳсда майдонда боримизни берамиз”, - дейди Гаттузо.