Гаттузо: “Арсенал”га ҳозир қийин
Ads

Италиянинг “Милан” клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузо Европа лигаси 1/8 финал босқичи доирасида “Арсенал”га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Арсенал” ҳозир қийин даврда. Бироқ уларнинг таркибида бир нечта буйик чемпионлар мавжуд. Қолаверса, бу жамоа Европа лигасида 18 та гол киритди.

Биз “Арсенал”га ҳурмат билан ёндашамиз. Биз бу ўйинда ўзимизнинг энг яхши   сифатларимизни намойиш этишимиз лозим. “Милан” сўнгги йилларда 70 минг мухлис кўз ўнгида еврокубокларда ўйнагани йўқ. Бонуччи ва Биглия бундан мустасно. Бизнинг жамоамиз ёш ва хали еврокубокларда тажрибасиз.

Европада очиқроқ футбол ўйнашади. Италияда эса тактикага асосланган футбол бўлади. Биз “Арсенал”нинг кучли томонларига эътибор қаратишимиз лозим”, – деб айтиб ўтди италиялик мутахассис.