Гаттузо фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин

Хабарингиз бор, "ЛионЛоран Бланни ўз лавозимидан озод қилди. Клуб эндиликда унинг ўрнига янги мураббий изламоқда. Вариантлар орасида Женнаро Гаттузо ҳам бор дея хабар бермоқда инсайдер Ди Марцио

Журналистнинг сўзларига кўра, томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда ва италиялик мутахассис Франция жамоасида ишлаш эҳтимоли юқори. 

"Лион" олдинроқ Грэм Поттерга таклиф билан чиққани ва рад жавобини олгани борасида миш-мишлар мавжуд. 

Эслатиб ўтамиз Гаттузо сўнгги бор "Валенсия"га устозлик қилди. "Кўр шапалаклар" ёмон натижалар сабаб уни шу йилнинг январь ойида бўшатганди. Мураббий ўшандан бери ишсиз юрибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!