Гаттузо жамоаси 48 соат ичида 50 миллион евроли трансферни амалга оширади

Италия матбуоти хабарига кўра, "Лилль" ҳужумчиси Виктор Осимхен "Наполи" футболчисига айланади.

Неаполликлар форвард билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишиб олди. Яқин 48 соат ичида томонлар келишувга имзо чекиши кутилмоқда.

Ушбу трансфер италян клуби учун 50 миллион еврога тушади. Жорий мавсумда нигериялик футболчи 27 та учрашувда 13 та гол киритиб, 5 та голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!