Гаттузо "Наполи" билан қанча муддатга шартнома имзолайди ва қанча маош олади?

“Милан”дан истеъфога чиқарилгач ишсиз юрган Женнаро Гаттузо бугун “Наполи” бош мураббийига айланади.

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра “Наполи” 41 ёшли италиялик мутахассисга 1,5 йиллик шартнома ва йилига 3 млн евро маош таклиф қилган. Агар жамоа мавсум якунларига кўра ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритса ушбу келишув яна 1 йилга узайтирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Наполи” бугун Карло Анчелоттини бош мураббий лавозимидан истеъфога чиқарган эди.

Маълумот учун, “Наполи” кечаги ғалабадан сўнг Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Улар айни дамда А Серия мусобақа жадвалида 21 очко билан 7-ўринда боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!