Гаттузо
Ads

"Милан" собиқ бош мураббийи Женнаро Гаттузо "Сампдория" таклини рад этди.

А Серия клуби Гаттузога икки йиллик битим таклиф қилиган. Бундан ташқари, мураббийлар штабини тузишда Гаттузонинг ўзига қўйиб беришни ва трансфер сиёсатини ҳам унинг ўзи юрғизишга имкон беришни ҳам таклиф қилган.

Куни кеча, Гаттузо "Сампдория" расмийлари билан учрашган ва музокаралар олиб борган. Якунда мутахассис таклифга розилик бермаган.

Клуб раҳбарияти истеъфога чиқарилган Эусебио Ди Франческо ўрнига мураббий излашда давом этмоқда.

Номзодлар орасида Жанни Де Бьязи ва Жузеппе Якини вариантлари кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, "Сампдория" клуби Клаудио Раньери номзодини ҳам кўриб чиқиши мумкин.

Минбар

Барча блоглар