Гаттузо:
Ads

"Милан" клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузо кеча "Сассуоло" (4:1) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз ушбу ўйинга қадар ҳам яхши футбол кўрсатиб келаётган эдик. Бизнинг айбимиз чуқур ҳимояланиб олишимизда. “Сассуоло” устидан қозонилган ғалаба эса “Милан”га ишонч бағишлаши мумкин. Албатта, бундай жамоада ҳамиша босим бўлади. Лекин, ривожланишимиз учун бизга яна вақт керак”, - дейди Гаттузо.

Маълумот учун, “россонерилар” А Сериянинг ўтган 7та туридан сўнг мусобақа жадвалида 11-поғонани эгаллаб туришибди.

Минбар

Барча блоглар