Гаттузо уриниб кўрмоқчи

"Наполи" бош мураббийи Женнаро Гаттузо марказий ҳимоячи Калиду Кулибалини янги мавсумда ҳам ўз жамоасида кўриш ниятида.

Сенегаллик футболчи бир қатор Европа гранд клублари қизиқишларига сабаб бўлмоқда, ўз навбатида "Наполи" клуби раҳбарияти ҳам ёзги трансфер ойнаси вақтида Кулибалини сотиб юборишга тайёр.

Аммо италиялик мутахассис клуб раҳбариятининг ушбу қарорини қайта кўриб чиқишга ва ўз етакчисини жамоада олиб қолиш ниятида, дея хабар бермоқда Tuttomercatoweb нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!