Гаттузо яна А Серияга қайтиши мумкин

"Болонья" тез орада бош мураббийини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги нашрнинг ёзишича, клуб бу лавозимга Женнаро Гаттузони таклиф қилиш имкониятларини ўрганмоқда.

Қайд этиш лозимки, 2019 йилнинг январь ойидан буён “Болонья”ни сербиялик мураббий Синиша Михайлович бошқариб келмоқда.

Гаттузо эса июнь ойидан бери ишсиз юрибди. У ўтган йилнинг ёзида "Фиорентина" билан шартнома имзолаган эди, бироқ орадан 3 ҳафта ўтиб у ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқди.

Маълумот учун, “Болонья” 28 турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!