Гаттузо ёзда "Наполи"дан кетади!

Жорий мавсум якунлангач Женнаро Гаттузо “Наполи” бош мураббийлигидан кетади. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, А Серия мусобақа жадвалидаги ҳолат фонида мураббийнинг Неаполдаги обрўси тушиб бормоқда. “Наполи” айни дамда пешқадам “Милан”дан 9 очко кам жамғарган ҳолда 5-ўринда бормоқда.

Олдинроқ, "Наполи" Гаттузо ва унинг мураббийлар штабига ишонч билдиришда давом этиши ҳақидаги баёнотини эълон қилган эди. Шу билан бирга, бош мураббий ва клуб президенти Аурелио де Лаурентис ўртасидаги муносабатлар ҳанузгача яхши эмас, деб хабар бермоқда манба.

Женнаро Гаттузо 2019 йилдан буён “Наполи”ни бошқариб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!