Гаттузонинг "Наполи"даги илк хариди ким бўлади?

Sky Sport Italia нашри мухбири Жанлука Ди Марцио "Наполи" клубининг асосий транфер мақсадини маълум қилди.

Унга кўра неаполликларнинг янги бош мураббийи Женнаро Гаттузо "Верона" ярим ҳимоячиси Софиан Амрабатани ўз жамоасида кўрмоқчи.

“Верона” эса 23 ёшли футболчисини 18 миллион еврога сотишга тайёр. "Наполи" эса 14 млн евро таклиф қилмоқчи.

Таъкидлаш керакки, Амрабата учун шунингдек "Фиорентина", "Лацио" ва "Интер" клублари ҳам даъвогарлик қилишмоқда.

Маълумот учун, Амбрата жорий мавсум “Верона” сафида 15 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!