Гави Винисиус билан бўлган можаро ҳақида фикр билдирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Барселона” ярим ҳимоячисига таъкидлашича, бразилиялик футболчи бутун учрашув давомида фаол тарзда баҳслашган ва худди “Реал” ўйин тақдирини ўзгартириши ҳақида гапирган

Гавининг айтишича, финал ҳуштагидан кейин у рақибига таблодаги ҳисобни эслаб ўтишни лозим топган. Шунингдек, футболчи Винисиусга кескин тарзда мурожаат қилганини ҳам яширмади.

"Мен унга оғзингни ёп дедим. Холос", — деди Гави.

Маълумот учун, мазкур учрашувда каталонияликлар "Реал Мадрид"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Голларга Маркус Рэшфорд ва Ферран Торрес муаллифлик қилди. Бу ғалаба жамоага Ла Лига чемпионлигини муддатидан аввал расман таъминлаб берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!