Генри Сехудо: Афсонавий жангчиларни мағлуб этмоқчиман

UFC ўта енгил вазн чемпионлик камари соҳиби Генри Сехудо промоушен собиқ чемпиони Фрэнки Эдгарга қарши октагонга кўтарилишни хоҳлаётганини айтиб ўтди.

- Мен афсонавий жангчига қарши жанг қилмоқчиман. Охирги уч жангимни кучли жангчиларга қарши ўтказгандим: Жонсон, Диллашоу ва Мораес.

Мен афсоналарга қарши жанглар сериясини давом эттирмоқчиман. Кейинги баҳсда менинг рақибим Эдгар ёки Доминик Круз бўлишини хоҳлайман. Доминик - кутилмаган ҳаракатларни қилади, шу қатори у нозик ва тез жароҳат олиши мумкин.

Шуни айтиш жоизки, Круз 2016 йилдан буён октагонга кўтарилгани йўқ. Менинг мақсадим эса уларнинг иккаласини ҳам ер тишлатишдир, - дея Сехудонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ESPN нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!