Генри Сехудо": "Умар Нурмагомедов дивизиондаги энг ҳавфли йигит!"
UFC собиқ чемпиони Генри Сехудо(16-2) Умар Нурмагомедовни(16-0) дивизионнинг энг ҳавфли жангчиси деб ҳисоблайди.
"Умар - энг ҳавфли йигит. Ўта енгил вазнда Умар Нурмагомедов - исталгани учун, мен учун ҳам энг жиддий рақиб. У курашишни билади, стойкада ҳам ажойиб жанг қилади. Боксдан ҳам яхши хабардор. У ҳар томонлама ривожланган жангчи. У укаси ва аммакиваччаси жаҳон чемпиони бўлганини кўрди ва у ҳам навбатдаги чемпион бўлишни истайди",- деди Сехудо.
Эслатиб ўтамиз, Сехудо узоқ танаффусдан сўнг, "UFC 288" турнирида ўта енгил вазн тоифаси чемпиони Алджамейн Стерлингга қарши жанг қилади.
Фикрлар