Германия - Чехия: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. ФИФА кунлари доирасида Германия - Чехия жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

Германия

  • Лука Вальдшмидт 13'

Ўртоқлик учрашувлари 1-тур

12/11/2020, 00:45

1
:
0
Тугади

Чехия

    Стадион: Red Bull Arena Leipzig 0 томошабин

    Бош ҳакам: Andris Treimanis

    45'
    90'

    • 90+2'

      Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

    • 90+1'

      Ўйин сўнгида меҳмонлар кўпроқ иштиёқ билан олдинга ўтмоқда. Хавфли вазиятдан дарак йўқ.

    • 90'

      Асосий вақтга 2 дақиқа қўшиб берилди.

    • 88'

      Владимир Дариданинг зарбаси яна ҳимоячилардан қайтмоқда. Бугун улар яхши ўйин кўрсатди.

    • 85'

      Меҳмонлар гол уриш масадида сўнгги дақиқаларни фаол ўткамоқда.

    • 82'

      Матей Видранинг зарбасини Кевин Трапп катта қийинчилик билан бартараф этди.

    • 79'

      Алекс Крал йўллаган зарба ноаниқ кетди.

    • 77'

      Томаш Соучек огоҳлантирилди.

    • 75'

      Чехлар фаолликни оширди: бу сафар зарба йўллаган Владимир Дариданинг уриниши ҳимоячидан қайтди.

    • 72'

      Томаш Холешнинг зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

    • 70'

      Андрис Трейманис Тани қоида бузишга мажбур қилди. Меҳмонларда яна бир яхши имконият.

    • 66'

      Дауд оширган тўпга жамоадошлари етиб бора олмади.

    • 63'

      Флориан Нойхаус жамоадошларини тез-тез қулай вазият билан таъминламоқда. Бироз рақиблари уни яхши қўриқлашга ҳаракат қиляпти.

    • 61'

      Махмуд Дауднинг зарбасидан сўнг тўп устундан қайтди.

    • 58'

      Жанлука Вальдшмидт воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

    • 55'

      Соучекнинг узатмасига шериги бош билан зарба берди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

    • 53'

      Рюдигер рақибига нисбатан қоида бузди. Чехияда яхши стандавт юзага келди.

    • 49'

      Майдон эгалари иккинчи бўлимни ҳам фаоллик кўрсатиш билан бошламоқда.

    • 46'

      Иккинчи тайм бошланди!

    • 45+2'

      Танаффус!

    • 45'

      Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди.

    • 43'

      Вальдшмидтнинг зарбасини ҳам дарвозабон яхши ҳаракатлари билан бартараф этди.

    • 38'

      Филипп Макс томониан узатилган тўпни Павленко узоқлаштирди.

    • 35'

      Немислар кетма-кет стандарт вазиятлардан наф чиқара олишмаяпти.

    • 32'

      Амирининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини ҳам дарвозабон қайтарди.

    • 28'

      Гюндоган қулай позициядан зарба йўллади. Тўп йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди.

    • 25'

      Вальдшмитд ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

    • 21'

      Хофманн ўрнига Надием Амири майдонга тушди.

    • 20'

      Йонас Хофманнга тиббий ёрдам кўрсатилди. У ўйинни давом эттира олмайди.

    • 17'

      ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Вальдшмидт жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
       

    • 13'

      Нойхауснинг зарбасидан кейин дарвозабон хавфни бартараф этди.

    • 11'

      Йонас Хойманнинг зарбаси ҳимоячилардан қайтди.

    • 8'

      Майдон эгалари ҳужумлар уюштиришдан тўхтамаяпти. Бу сафар Брандт жарима майдонига тўп узатди. Дарвозабон ўз ўрнида.

    • 5'

      Жамоадоши узатган тўпни Вальдшмидт қабул қила олмади.

    • 3'

      Немислар тўпни назорат қилишга илк дақиқалардан ҳаракат қилмоқда.

    • 1'

      Учрашув бошланди!

    • 0'

      Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Старт учун барчаси тайёр!

    • 0'

      Футболчилар майдонга тушиб келди. Миллий мадҳиялар янгради!

    •  

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

    Минбар

    Барча блоглар