Германия - Швеция учрашувининг энг яхши футболчиси аниқланди
Ads

Бироз аввал ЖЧ-2018 турнири “F” гуруҳи иккинчи тур иккинчи баҳси якунига етди. Унда Германия терма жамоаси швециялик футболчилар билан куч синашиб, иродали ғалабага эришди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида Оле Тойвонен (32-дақиқа) шведларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлимнинг 48-дақиқасида Марко Ройс орадаги фарқни йўққа чиқарди. Немисларнинг ғалаба тўпига эса Тони Кроос 90+5-дақиқада муаллифлик қилди.

Анъанага кўра, ўйиннинг энг яхши футболчиси аниқланди. Бу номга Марко Ройс лойиқ топилди.