Германия, Туркия ва Сербия қаторига Хорватия ҳам қўшилди

Хорватия футбол федерацияси (HNS) май ойи охирида мамлакат раҳбарияти рухсатидан сўнг, футбол мавсумни давом эттиришни режалаштирмоқда.

"Сўнгги сўзни албатта ҳукумат вакиллари айтади, агар барчаси кўнгилдагидек бўлса, унда мавсум 30 май куни Кубок ярим финали баҳсларидан давом эттирилади", - дейилган федерацияси баёнотида.

Шу тариқа, агар Кубок ўйинларига май ойи охиридан старт берилса, миллий чемпионат 6 июндан давом эттирилади. Коронавирус пандемияси ортидан мавсум тўхтатилгунича турнир жадвалида Загребнинг "Динамо"си етакчилик қилиб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!